www.uzvch.uz
Ваш браузер устарел. Рекомендуем обновить его до последней версии.

 

                                        Поздравляем всех с Великим праздником любви, добра, пробуждения весны, обновления мира и дружбы, молодости и труда НАВРУЗ

                                     Пусть этот весенний праздник принесёт в каждый дом счастье и благополучие!

 

                                                

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                        Поздравление коллектива женщин  УзВЧ с  праздником 8-марта 

«Камолот» ЁИҲ Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм бошланғич ташкилоти, қисм маънавият – маърифат кенгаши ҳамда Миллий ҳавфсизлик хизмати Муборак туман бўлинмаси билан ҳамкорликда

Маънавий-маърифий соҳада

2017 йил 11 январда қисм мажлислар залида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда, ёшларни диний экстремизм ва ақидапарастлик каби бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, уларда ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида “Огоҳликка даъват” мавзусида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Тадбирга 70 нафардан ортиқ ишчи ходимлар иштирок этишди

        2016 йил 9-ноябрдан 13-ноябргача Ўзбекситон "Камолот"ЁИХ марказий кенгаши томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Камолот" ёшлар оромгохида ўтказилган "Камолот" ёшлар ижтимоий харакатининг  корхона, ташкилот ва муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ўртасида ўтказилган "Энг намунали бошланғич ташкилот" танловининг республика босқичида корхонамиз томонидан фаол иштирок этган қисм  етакчиси Ишанкулов Бекзод Шавкатович  Ўзбекситон "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати марказий кенгаши дипломи билан тақдирланди. 

                   Жорий йилнинг 16 декабр куни Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ўзбекистон харбийлаштирилган қисм томонидан Ўзбекистон Республика Фавқулодда  вазиятлар вазирлиги Муборак туман бўлими хамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги Муборак туман  бўлими  хамкорлигида Ўзбекистон Республикасида 2016 йил 10 ноябрдан 2017 йил 10 январгача ёнғин хавфсизлиги ойлиги бўйича амалий ўқув тадбири ўтказилди.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                Тадбирда фавқулодда вазиятлар ва ёнғин содир бўлганда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар, турмушда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юзага келиши мумкин бўлган талофатларни олдини олиш борасида маърузалар ўқилиб, кенг муҳокама қилинди.  

«Камолот» ЁИҲ Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм бошланғич ташкилоти, қисм маънавият – маърифат кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларҳамкорлигида 06.12.2016 йил  Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм йиғилишлар залида қуйидаги мавзуларда ёшлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўрилди.

I.  Спорт ва ўсиб келаётган авлодни жисмоний тарбиясини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳасида

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, “1 декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш куни”

 II. Ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш соҳасида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”

мавзуларида ёшлар ўртасида давра суҳбати ҳамда тарғибот ишлари олиб борилди.

 III.  Ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш соҳасида

2016-йил 14-сентабр куни қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати” қонуни мазмун моҳиятини ёшларга етказиб бериш.

 

Гиёхвандлик-инсон хатоси

Хаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. “Аср вабоси” номини олган гиёхвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўй сундирувчи заҳри қотилдир.Бу шундай қуролки,ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.

          Мутахассисларнинг фикрига кўра ўртача йигирма беш йил умр кўради.

Гиёхванд фақатгина ўз соғлигини йўқотилмай, балки ўз ҳатти-харакатларини ҳам назорат қила олмайди.

         Гиёхванд нафақат бир шахсни, балки бутун бир халқни, миллатни йўқ қилиб юборишга қодир, нега бу бало ҳали-ҳануз ҳаётимизни заҳарланишни давом эттирияпти?

Буни сабабини олимларимиз ўрганиб, турли хулосаларга келмоқдалар. Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёхвандлар асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлиб аксарияти ўзига тўқ оилалардан экан.

         Гиёхвандлик ижтимоий хавфга ҳам эга. Гиёхвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам ўз домига тортишга ҳаракат қилади. Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди.

         Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга бўлиб, меҳнатсиз пул орттириш, фақат маишат қилиш манбаига кириш аянчли ҳолатдир.

         Барча ёш жувон, аёллар гиёхванд моддалар савдоси билан шуғулланиши, улар учун тирикчилик манбаи бўлиб, бу хаётнинг заволи бўлганлигини тушунмасликларини ачинарли ҳолдир. Афсуски бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда.

          Гиёхвандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта-сиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди.

Гиёхвандликнинг бир тури бўлган нашавандлик ўз даврида олим, фозил кишилар томонидан ҳар тарафлама ўрганилиб, унинг асоратлари кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, буюк табиб Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобида нашанинг одам организмига салбий таъсирини баён этган.Китобнинг иккинчи жилди 634-мақоласида “Наша уруғини кўп истеъмол қилинса, бефарзандликка олиб келади” дейилади.

Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик. Ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш яхши самара беради. Шундай экан гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз керак.

       Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик оғир ва қийин даволанадиган касаллик ҳисобланади. Чунки гиёҳванднинг танасидаги барча аъзолар ва тизимлар шикастланади. Уларни даволаш учун узоқ муддат зарур бўлади. Даволанишнинг мураккаблиги шундаки, тиббий йўл билан жисмоний боғлиқни йўқотиш мумкин, руҳий боғликни эса тиббий йўл билан бартараф этиш мушкул.

Диний экстремизм ва фундаментализм – жамият барқарорлигига таҳдид

      Ислом динини асли ҳолида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиб, одамларни бир-бирига қарши қўйиб, қон тўкишни ташкил қилаётган, амалда ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлаётган кимсаларни Оврўпада фундаменталистлар, Марказий Осиёда ақидапарастлар ёки экстремистлар деб атайдилар.

Экстремизм (лот.ekstremus – ўта) – ижтимоий-сиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирлар, фикр-қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт.

      Экстремизм мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Экстремистик қарашлар жуда чуқур илдизларга эга бўлиб, ҳеч қачон чегара билмаган, дин, миллат, ҳудудни тан олмаган. Дунёвий экстремизмнинг сиёсий, иқтисодий, мафкуравий кўринишлари мавжуд бўлгани ҳолда, диний экстремизм барча динлар доирасида ривожланган.

     Диний экстремизм ислом оламида ҳам кенг тарқалган. Диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо этиш бўлиб, бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўравонлик билан эришишни кўзлайдилар.

Бу эса мустақилликка ҳам, жамият тараққиётига ҳам катта ғов бўлади. Экстремистик гуруҳларнинг ягона мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш бўлиб, бу йўлда улар энг жирканч усуллардан фойдаланадилар. Экстремизм хавфи ҳақида тўхталиб, Президентимиз И.А.Каримов шундай таъкидлайди: “Аслини олганда, хавфсизликка солинаётган таҳдидлар анча серқирра. Улар сиёсий экстремизм, шу жумладан диний руҳдаги экстремизмни, миллатчилик ва миллий маҳдудликни, этник, миллатлараро, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик асосидаги зиддиятларни, коррупция ва жиноятчиликни, экология муаммоларини ўз ичига олади.”

       Мафкуравий нуқтаи назардан экстремизм ҳар қандай бошқача фикрлашни инкор этади. Ўзининг мафкуравий ва диний қарашларини қўпол равишда мажбурлаб қабул эттиришга ҳаракат қилади. Ўз мухолифларини турли воситалар билан мажбурлайди. Экстремистлар ўз тарафдорларидан уларнинг ҳар бир буйруқларини сўзсиз бажаришни, уларга кўр-кўрона ишонишни талаб қилади. Ўз қарашларини ҳимоя қилар эканлар, улар ақлга эмас, ҳис-туйғуларга суянадилар. Баъзан хира шуурларга, омманинг, тўданинг инстинктига суянадилар.

   Фундаментализм (“fundamentum”) лотин тилидан олинган бўлиб, ”асос” деган маънони англатади. 1908 йилда АҚШнинг Калифорния штатида протестантларнинг “Христиан динининг фундаментал тушунчалари конференцияси” ҳаракати христианлик динига турли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилаётганлиги, диннинг трансформацияга учраши хавфи борлиги, шунинг учун диннинг пайдо бўлган давридаги илк асосларига қайтиш зарурлиги ғояси билан чиқди.” Шундан бошлаб табиий фанларни рад этган, Инжилни соф ҳолига қайтариш ҳаракати иштирокчиларига нисбатан “фундаменталист” атамасини ишлатиш русум бўлди. Кейинги даврларда мазкур атама иудаизм, ислом ва бошқа динларни тадқиқ этишда қўлланилди.“ Ислом фундаментализми ҳозирги Исломдаги уч оқимдан (традиционализм ва модернизм билан бирга) бири. Бу оқим ўзини диний уйғониш тарафдорлари деб атайди. Ислом фундаментализмининг асосий концепцияси Исломнинг фундаментал принциплари капитализмдан ҳам, социализмдан ҳам фарқ қилувчи мустақил “Ислом тараққиёт йўли”ни белгилаб беради, деб ҳисоблайдилар.

    Диний фундаментализм, яъни ақидапарастлик кўр-кўрона ишонишга, эътиқодга асосланган далилсиз, исботсиз қоидага, ишонч билан айтилган фикрга ёки қаттиқ ишонилган мулоҳазага асосланади. Шу сабабли ақидапараст одамларга ақидаларга кўр-кўрона ишонувчи, ақидаларга ёпишиб олган, догматизм тарафдори сифатида қаралади.

      Демак, диний ақидапарастлик - ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, ваҳий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма-сўз талқинига асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл- йўриқларнинг қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган тушунчадир.

      Юқорида билдирилган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, “фундаментализм”, “экстремизм”, “фанатизм”, ”терроризм”, гарчи тарихий келиб чиқиши ва бошқа жузъий жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилса-да, бир-бирини тўлдириб келган. Диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва таҳдиди ҳамма вақт сақланиб қолади. Зеро, терроризм ўзининг ғоявий ва мафкуравий озиғини улардан олади ва уларга таянади.

       Таъкидлаб ўтилган барча ҳолатлар терроризмга қарши умумдавлат тизимида кураш олиб бориш йўлларини ишлаб чиқишда муҳим йўлланма бўлиши табиий. Бугунги кунда экстремизм билан терроризмнинг чатишиб кетганлиги ҳам жиддий хавотир уйғотади. Кўпинча террорчилик ташкилотлари мафкуравий пойдеворга эга экстремистик гуруҳлар билан онгли равишда бирлашади. Бундай бирлашишдан мақсад жиноий тузилмаларнинг хунрезликларига, қўпорувчиликларга “ғоя учун кураш”, “жиҳод” тусини беришдир.

    Диний фундаментализм ва экстремизм асосида вужудга келиб, террорчилик усулларини қўллаётган ислом ниқобидаги турли ташкилотлар ва ҳаракатларга қарши самарали мафкуравий кураш олиб бориш, ҳамда уларнинг кураш усулларининг ғайриинсоний моҳиятини фош этишда, уларнинг тарихий ва ғоявий илдизларини аниқлаш ва илмий-фалсафий таҳлил қилиш муҳим назарий ҳамда амалий аҳамият касб этади.

 "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони тантанали топширилди.

Мамалакатимиз мустақиллигини мустахкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ривожланиши учун нефтегаз сохасида аниқ белгиланган мақсадлар йўлида фидокорона мехнат қилаётган ходимларни Ўзбекистон Республикаси Президантининг 2016 йил 1-июлдаги Фармонига биноан таъсис этилган "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирландилар. 

ЎзҲҚ в.б.бошлиғи   Р.Н.Авлакулов, ЎзҲҚ бошлиғи муовини  Е.И.Зиборов, ЎзҲҚ ШТАБ бошлиғи в.б.  Т.Р.Кадыров

ЎзҲҚ РИБ бошлиғи  О.М.Каримов ЎзҲҚ АВО жангчиси   Ж.Ж.Эшонқулов

 ЎзҲҚ ВОПХО командир ўринбосари     Р.А.Бадаев 

ЎзҲҚ МВО туман мухандиси    Ғ.Р.Қаландаров  

 

 

 

"Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони берилган ходимларга табриклар.

"Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирланган ходимларни қисм мажлислар  залида рахбарият ва ходимлар томонидан табриклар ва қутловлар билдирилди. 

Шулар қаторида нефт ва газ саноатида хизматлари учун "Ўзбекнефтегаз"МХК томонидан қуйидаги ходимлар яъний ХМАТО отряди командири Ж.Мамарасулов ва ПХО отряди жангчиси Ш.Хамраевларга берилган фахрий ёрлиқлар топширилди. 

"Мустақиллик буюк неъмат" шиори остида йиғилиш ўтказилди.

2016 йил 25 август куни қисм мажлислар залида "Мустақиллик буюк неъмат" шиори остида Халқ демократик партияси хамда Миллий тикланиш демократик партияси рартия рахбарлари билан учрашув ўтказилди.

Йиғилишда қатнашганлар:

Халқ демократик партияси раиси Алима Парпиева

Миллий тикланиш демократик партияси раиси Турдиева Фароғат

25 нафар қисм ишчи ходимлари.

Учрашувда партия рахбарларининг 25 йил давомида амалга оширилган ишлари, ютуқлари ва хисоботлари тингланди. 

                                                                                                                                         Семинар по промышленной безопасности 

  05.08.2016 года в УзВЧ прошел семинар по вопросам промышленной  безопасности, с целью обогащение знаний персонала, развития интереса и приобщения рабочего состава к работе по промышленной безопасности. Семинар провели работники штаба Кадыров т.Р. и Сорокин А.В.    УзВЧ является неотъемлемой частью системы промышленной безопасности Республики Узбекистан. Каждый работник вносит свой неповторимы вклад в дело государственной важности, а именно предупреждение аварий, травматизма, сохранения жизни и здоровья граждан Республики, материальных ценностей государства.  В семинаре участвовали работники командного и рядового состава, а также уполномоченные по охране труда военизированных подразделений. В входе семинара присутствующие были ознакомлены с решением протокола совещания №47 от 26 июля 2016г. проходившего под председательством заместителя правления НХК "Узбекнефтегаз" начальника главного управления по координации производственной деятельности НХК "Узбекнефтегаз" Тухтаева К.М. и поставлены целевые задачи на предстоящий период работы. Также были освещены вопросы процедуры организации и методики проведения производственного контроля в подразделении и на обслуживаемом объекте, совершенствования системы обучения персонала  действиям в нештатной ситуации, подробно изучена классификация аварий и инцидентов на ОПО, более детально на примерах и по видеоматериалам, проработаны требования промышленной безопасности предъявляемые к сосудам работающим под давлениям. В ходе семинара, присутствующие принимали активное участие в полемике повестки дня.   

                                                                                                Семинар с уполномоченными по охране труда 

 5 августа 2016 года штаб и СТК УзВЧ провели учебный семинар с уполномоченными по охране труда, в ко тором приняли участие 18 человек. Семинар-совещание проводил и.о.начальника штаба Кадыров Т.Р., председатель СТК  Михралиев И.Б. районный инженер штаба Сорокин А.В. На семинаре были рассмотрены результаты работы  уполномоченных по охране труда подразделений. Отмечено снижение активности в работе уполномоченных по охране труда в области промышленной безопасности. В связи с этим одним из главным освещаемым вопросом на семинаре была роль и участие первичной единицы СТК УзВЧ в проведении оценки условий труда, организации работы уполномоченного по охране труда. В ходе семинара слушателям даны полные и компетентные разъяснения по функциям и задачам, основным направлениям деятельности, роздан пакет методических рекомендаций по организации наблюдения за обеспечением условий труда, проведению фиксации нарушений, рассмотрения мероприятий по их устранению. В этой связи перед  уполномоченными по охране труда была возложена почетная задача -  взятия под свой контроль выполнение требований ЕСУОТ и закона о промышленной безопасности командным составом по ведению ведомственного и производственного контроля в подразделении, предупреждения нарушения, которое может угрожать жизни или здоровью работающих и окружающей среды.   На семинаре также обсудили причины и обстоятельства несчастных случаев за 1-е полугодие 2016 года, освещенных в "Экспресс-информации" направленной Холдинговой компанией "Узбекнефтегаз". Также перед уполномоченными по охране труда поставлены задачи по оказанию помощи в подготовке материалов и статей для командиров подразделений по выявленным нарушениям в подразделении, для их опубликования в стенгазетах 

 

                                                                                                Семинар Анализ результатов медицинского осмотра 2016 года

 12.08.2016 года в УзВЧ прошел семинар по вопросам анализ результатов медицинского осмотра,  личного состава подразделений части в 2016 году и причины возникновения заболеваний сердечно сосудистой системы, в ко тором приняли участие 25 человек. Семинар-совещание проводил и.о.начальника штаба Кадыров Т.Р.,Нормуминов С.А. – доктор части, Нуриев К. – врач терапевт, Аликулов С. – врач кардиолог,  Ишимов А. – врач фтизиатор,  Узакова З.У. – врач сан. эпидем. станции.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               

                                                                                                                                         Семинар безопасность дорожного движении

 19.08.2016 года в УзВЧ прошел семинар по вопросам безопасность дорожного движении, 

вопрос повестки дня Требования БДД при эксплуатации транспортных средств.

Докладчики семинара: Кадыров Т.Р.-и.о.начальника штаба части. Удаев Ж.К.- инженер БДД штаба части.

Участвовали 20 личное состава. 

2016 йил 28 - апрелда «Камолот» ЁИҲ Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисм бошланғич ташкилоти ҳамда ҳамкор ташкилотларимиз билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўрилди.

I.  Маънавий-маърифий соҳасида

 1.   Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ҳуқуқ-бузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган “Ёшлар ва қонун” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш.

2.  Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, баркамол авлодни шакллантириш, ёшлар орасида қизларни эрта турмушга бериш ва қариндошлар ўртасида никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш, ёшларни маънан етук ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялашга қаратилган “Ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш” мавзусидаги тарғибот тадбирларини, “Соғлом она ва соғлом бола – юрт келажаги!” мавзусида давра суҳбатлари, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

 II. Спорт ва ўсиб келаётган авлодни жисмоний тарбиясини ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳасида.

Хорижий давлатлардан кириб келаётган ёшларимиз ҳулқига, мафкурасига таъсир ўтказаётган оммавий маданият бўйича турли тадбирлар олиб бориш.

Йиғилишда иштирок этганлар.

ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарати раҳбари   А.Тўраев

 «Камолот» ЁИҲ Муборак туман Кенгаши раиси в.б.   Р. Раҳмонова

 Муборак туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходими  А. Бешимов Муборак туман ҳокимлиги хотин қизлар қўмитаси раиси     Х. Тўраева

  Қатнашдилар:  Қисм ишчи ходимлари.